• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 октября 2024

Жорий йилда 4 мингга яқин шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани аниқланган

Таъкидланишича, коррупциявий жиноятлар мактабгача таълим вазирлиги тизимида ортган.

287
0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.

Жумладан:

- тижорат банкларида 146 (186);

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);

- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);

- Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);

- Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) коррупцион жиноятлар содир этилган.

Шунингдек:

- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);

- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);

- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

287
0