Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида фуқаро 30 дона Осиё кобрасини кўчага қўйиб юборди — видео

Маҳаллий аҳоли икки илонни тутиб ўлдиришган. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

457views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани "Туябуғуз" МФЙ ҳудудида илонлар қўйиб юборилган мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгиёл тумани "Туябуғуз" МФЙ ҳудудида фуқаронинг хонадонида сақланган кобра илонларни қўйиб юборилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ, ФВБ каби ташкилотлар иштирокидаги ишчи гуруҳ тузилган.
Аниқланишича, туманнинг "Туябуғуз" МФЙ ҳудудида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю.нинг хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, 2 кобра илони тутиб ўлдирилган.
Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ томонидан шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилиб, уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
"Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади", - дейилади хабарда.
457views0replies
0

Комментарии