• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 октября 2024

Бухорода Lacetti ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб кетди: қурбон бор

Жабрланувчилар йўлнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган бўлган.

451
0
Видеодан кадр

Бухорода тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2 нафар пиёдани Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси катта тезликда келиб уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 05:54 атрофида Бухоро вилояти Қоракўл туманида О.М. Lacetti автомашинасини Қоракўл тумани марказидан автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли ИДУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўзига нисбатан ўнгдан чапга ўтаётган икки нафар пиёдаларни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.

Ҳайдовчи О.М.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

451
0