• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 2 октября 2024

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан иккита поезд сотиб олади — Транспорт вазирлиги

Таъкидланишича, поездлар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади.

274
0

Ўзбекистон Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракатланувчи таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 30 сентябрь куни бўлиб ўтган Сенатнинг 58- ялпи мажлисида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов хабар қилди. 

Ваъзирнимг маълум қилишича, Ўзбекистон-2030" ривожланиш стратегиясида ҳар йили ҳаракат таркибларини янгилаш белгиланган.

"Купе, плацкарт йўналишида ва ўриндиқли ҳаракат таркибларини харид қилиш учун алоҳида дастур қилинган. Бунда Ўзбекистон бўйлаб 5 соатгача бўлган йўналишларда электропоездларни харид қилиш кўзда тутилган.

“Жорий йилда Хивага қадар темирйўл тизимини электрлаштириш якунига етказилади. У йўналишда харид қилинадиган Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem ҳаракат таркиблари йўлга қўйилади. Бу, албатта, ҳамма талабларга жавоб берадиган ҳаракат таркиблари",- дейди транспорт вазири. 

Бундан ташқари Европанинг Shtadler компаниясидан иккита ҳаракат таркиби харид қилинмоқда. Бу Ўзбекистон йўлларида ишлатилганидан сўнг, уни каттароқ кўламда сон жиҳатдан кўпроқ харид қилиш қарори қабул қилинади.

274
0