Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу йил октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланди. Ҳарорат кечаси +13...+18 даражагача, кундузи +26...+31 даражагача кўтарилади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, 3-4 октябрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида ёмғир ёғади.
5-10 октябрь кунлари республика бўйича ҳарорат фони пасаяди. Бу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечаси +8...+13, кундузи +21...+26 даражани ташкил этади.
5-6 октябрда Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7-10 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кечаси +10...+15 даражадан +0...+5 даражагача, кундузи +23...+28 даражадан +15...+20 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Учинчи ўн кунликда айрим туманларда тупроқда ва меъёрда совуқ бўлиши мумкин.
Октябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (ўн кунликда 1-3 кун) баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.