• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 октября 2024

Самарқандда юк машинаси 7 та енгил автомашинани ортидан суриб кетди

Юк машинасининг тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабабли ушбу ЙТҲ содир бўлган.

407
0
Самарқанд ИИБ

Самарқандда юк машинасининг тормози ишламай қолиб 5-6 та автомашинани ортидан уриб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 18:15 атрофида Самарқанд шаҳарда юк транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабаб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил автомашинанинг ортидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

407
0