• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 октября 2021

Самарқандда 4-синф ўқувчисини калтаклаган “замдиректор” ишдан кетди

Боланинг онаси ўғлининг калтакланганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилди.

397
0
Оқдарё тумани 53-мактаб Матбуот хизмати

Вилоятнинг Оқдарё тумани Халқ таълими бўлими Матбуот хизматининг хабарига кўра, тумандаги 53-мактабнинг 4-синфда ўқиётган Н. Бобурга мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.В. қўл кўтарган. 

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О. Жангиров, туман халқ таълими бўлими мудири С. Ортиқова ва бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишларини олиб боришган. Шундан сўнг, директор ўринбосари М.В.га нисбатан интизомий чора қўлланилиб, ўз вазифасидан озод қилинган.

“Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактаб жамоаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳозирда ўқувчи ва унинг ота-онаси томонидан ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

397
0