Поиск
RUUZ

Общество

Эркак 55 минг доллардан ортиқ маблағни оёқ кийими ва чўнтагига яшириб, ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлди

Фуқаро божхоначиларни мавжуд миқдорни камайтириб, алдаб, шубҳа уйғотди.

154views0replies
0

Бухоро вилояти божхона бошқармаси

Бухоро вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартиб доирасида божхона назоратидан ўтказилади.
Дастлаб божхона ходимининг оғзаки сўровида фуқаро 5 000 АҚШ доллари ҳамда 38 млн сўм миқдорда миллий валюталарни тақдим этади. Ушбу нақд пуллар қайта ҳисоб китоб қилинган вақтда эса, 5 000 АҚШ доллари дея тақдим этилган валюталар аслида, 10 000 АҚШ доллари, миллий валюталар эса,38 млн сўм эмас балки, 61 580 000 сўм эканлиги аниқланади.
Мазкур вазият эса, фуқаронинг божхона назоратини четлаб ўтиш мақсади борлигидан далолат беради ва божхона ходимларининг гумонларини янада оширади.
Ҳолатга ойдинлик киритиш учун тайинланган божхона кўриги давомида, фуқаро яна 20 минг АҚШ доллари оёқ кийими остига ва 10 минг АҚШ долларини ён чўнтакларига беркитиб, олиб чиқишга уринганлиги тасдиқланди..
Ҳозирда фуқаронинг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдордаги миллий валюталар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.
154views0replies
0

Комментарии