• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 октября 2024

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлди

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

434
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Самарқанд вилоят ФВБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 23:54 да етиб борилиб, соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

434
0