• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 30 сентября 2024

Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги ёнғин ўчирилди

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

637
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар бергандик.

ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борди.

637
0