Поиск
RUUZ

Назначения

Комил Алламжонов лавозимидан озод этилди

Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

363views0replies
0

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
"Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди. 
Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан", - дея ёзади Шерзод Асадов.
Алламжонов қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, у 2023 йил августидан бери мазкур лавозимда ишлаб келаётган эди.
363views0replies
0

Комментарии