Поиск
RUUZ

Общество

Зарафшон дарёсида Навоийда 6 млрд сўмдан ортиқ балиқ тутган фуқаролар қўлга олинди

Ҳуқуқбузарлар зоғора, амур, Қизил китобга киритилган Туркистон мўйловдори ва бошқа турдаги балиқларни тутишган.

8views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Навбаҳор тумани "Қоровултепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида соат тонгги 04:30 да ўтказилган рейд давомида Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғида яшовчи фуқаролар Ғ.Ш., О.М. ва А.З. Зарафшон дарёсидан электр қармоқ ёрдамида балиқ овлашгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарлар жами 26 та товон, 8 та оқ амур, 6 та дўнгпешона, 32 та зоғора, 32 та лаққа, 249 та Самарқанд лойхўраги ҳамда 46 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори балиқларини овлашган.
Натижада, табиатга 6 миллиард 324 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилди.
8views0replies
0

Комментарии