Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида янги йилдан бошлаб, хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилиши маълум қилинди.
Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми (7 фоизи) бюджетдан қопланади.
Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.
Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.