Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ёш қизни уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда 14-сонли мактаб қаршисида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган М.Н Cobalt'да ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда 2013 йилда туғилган 14-мактаб ўқувчиси М.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, пиёдага марказий шифоҳонада биринчи ёрдам кўрсатилган. (Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифоходан рухсат берилган).
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.