Ўзгидомет хабарига кўра, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг айрим жойларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) қисқа муддатли ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Бугун ҳаво ҳарорати 18-23 даража иссиқ атрофида анча салқин бўлади.
1-4 октябрь кунлари рсепублика бўйича ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.
Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3-4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3-4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда
чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда 7-12 даража иссиқ бўлади, 2-4 октябрда 12-17 даражагача кўтарилади.
Кундуз кунлари 1-2 октябрда 22-27 даражагача, 3-4 октябрда 25-30 даражага бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Пойтахтда 30 сентябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади.
Ҳарорат 20-22 даража, 1-4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3 октябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 1 октябрда 9-11 даража, 2-4 октябрда 13-16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари 1-2-октябрь 24-27 даража, 3-4 октябрдп 27-30 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.