Ҳужжатларни қабул қилиш 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 5 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
Анкетани фақат dvprogram.state.gov веб-сайтида тўлдиришингиз керак. Рўйхатдан ўтиш даврида бир нечта ариза топширган шахслар дисквалификация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ариза шакли учун фотосуратлар ариза топширишдан олдин 6 ой ичида олиниши керак. Нотўғри тўлдирилган ёки ўтказиб юборилган маълумотлар дисквалификацияга олиб келиши мумкин.
Қабул қилинган ягона тасдиқлаш рақами сақланиши керак, чунки фақат у билан 2025 йил май ойида лотерея натижаларини билиш мумкин бўлади.
Ариза юбориш бўйича кўрсатмаларни шу ердатопишингиз мумкин.