Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ Кўкдала туманида содир бўлган. Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўловчиларни олиб кетаётган Nexia автомобили билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида, Lacetti автомобилида бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси 1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган.
Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Қайд этилишича, жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг оёқ-қўллари синган, кўкарган ва ички аъзолари шикастланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.