Таклиф этилаётган микрокредит бизнесни ривожлантириш учун 300 миллион сўмгача маблағ олиш имконини беради, бу эса мамлакатдаги мавжуд бошқа муқобил дастурларнинг аксариятидан анча юқори.
Ушбу дастур кимлар учун?
PulMan микрокредитлари тадбиркорларнинг ҳар хил тоифаларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Дастур ўз бизнесини кенгайтиришга ёки янги лойиҳаларни ишга туширишга интилаётганларга мўлжалланган.
• Кичик тадбиркорлар. Ўзининг шахсий кичик корхонаси борлар учун микрокредит кўринишида қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки ускуналарни янгилаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
• Ўз-ўзини банд қилганлар. Ўзига ишлаётган мутахассислар ўз хизматларини кенгайтириш ёки зарур материалларни харид қилиш учун ушбу дастурдан фойдаланишлари тавсия этилади.
• Стартаплар. Бошланғич маблағ излаётган, бизнес соҳасида янги тадбиркорлар ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун керакли маблағларни тез ва осон олишлари мумкин.
• Мавсумий тадбиркорлар. Бизнеси мавсумга боғлиқ бўлганлар учун микрокредит янги даврга тайёргарлик кўриш учун зарур манба бўлиши мумкин.
PulMan нима таклиф қилмоқда?
Кўчмас мулк гарови асосидаги янги микрокредит кредит бозоридаги бошқа маҳсулотлардан фойдалироқлиги билан ажралиб туради.
• Кредитлаш имкониятлари. Мижозлар 5 000 000 дан 300 000 000 сўмгача бўлган миқдорда микрокредит олишлари мумкин, бу эса бизнесдаги кенг кўламли молиявий эҳтиёжларни қоплаш имконини беради.
• Кредит сўндиришнинг мослашувчан шартлари. Микрокредит 3 ойдан 36 ойгача бўлган муддатга тақдим этилади, бу кредит сўндиришнинг қулай жадвалини танлаш имконини беради.
• Маблағларни олиш усуллари. Пулларни нақд шаклда ёки картага ўтказиб олиш мумкин, мижозлар учун жараён максимал даражада қулай бўлади.
• Оддийлик ва тезлик. Аризани ҳар қандай нотурар кўчмас мулк гаровини ҳисобга олган ҳолда киритиш мумкин, дастлабки қарор бир соат давомида (мурожаат қилинган куни) қабул қилинади.
• Ишончлилик ва хавфсизлик. Кўчмас мулк қарз олувчининг мулкида қолади.
Қарз олувчига қандай талаблар қўйилади?
Микрокредит расмийлаштириш ҳужжатларнинг минимал тўпламини ва муайян мезонларга мувофиқликни талаб қилади.
• Ёш бўйича чекловлар. Қарз олувчилар 21 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахслар бўлиши мумкин.
• Даромаднинг тасдиқланиши. Тасдиқланган барқарор даромад манбаига эга бўлиш керак
• Кўчмас мулкка нисбатан талаблар. Гаровга тақдим этилаётган объект ҳибсда турмаслиги ва бошқа шартномалар бўйича гаров сифатида қўлланилмаган бўлиши керак. Бундан ташқари, у турар жой фондидан чиқарилган ва кўчмас мулк нотурар сифатида расмийлаштирилган бўлиши керак.
Кредитни қандай олиш мумкин: қадам-бақадам йўриқнома
Кредит олиш жараёни максимал даражада соддалаштирилган. Аввалига мижоз микрокредитни ва унинг шартларини ўрганиб, PulMan сайтида шартлар билан танишиб чиқади. Кейин аризани тўлдиради, у ерда ўз маълумотларини ва кредит хусусиятларини (қиймати, муддатлари ва ҳоказолар) кўрсатади. Сўнгра менежер қўнғироғи: у сизни қизиқтираётган барча саволларга батафсил жавоб беради ва ҳар қандай тафсилотларни тушуниб етишга ёрдам беради.
Барчаси келишиб олингандан сўнг, фақат барча зарурий ҳужжатларнинг асл нусхалари билан энг яқин жойлашган бўлинмага ташриф буюриш, шартномани диққат билан ўрганиб чиқиш, ва, агар барчаси кўнгилдагидек бўлса, уни имзолаш қолади. Охирида мижоз пулларни нақд пулда ёки банк ҳисобига олишни танлайди.
Instagram: @pulmanavto
Реклама ҳуқуқи асосида