Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган шахсга оид иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 2 май куни фуқаро Г.У. (аёл киши) "102"га қўнғироқ қилиб, унда номаълум шахс, уни мошинасига ўтказиб, шилқимлик қилаётганини маълум қилган.
Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда Ш.У. (эркак) ўзининг ORLANDO автомашинасида Г.У.ни манзилига олиб бориб қўйишга келишган. Ш.У. автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтиб Г.У.нинг оёқ ва кўкрак қисимларига тегиниб шаҳвоний шилқимлик қилганлиги ва автомашинасини қулфлаб, дуч келган томонга ҳайдаб кетганлиги, Г.У.нинг "102"га қилган мурожаатига асосан ИИО ходимлари Ш.У.га автомашинасини тўхтатишни талаб қилганида у ходимларнинг қонуний талабларини бажармай ҳаракатни давом эттирганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 2 баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.