Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

325views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатланиб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 05:21 да пойтахтнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли FORD тез тиббий ёрдам автомашинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.
"Автомашина ҳаракатланаётган вақтда унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган. Автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда", - дейилади хабарда.
325views0replies
0

Комментарии