Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилаётган Н.М.га оид иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, шу йилнинг 17 сентябрь куни Н.М. Олот-Тошкент йўналишидаги автобусда ҳаракатланиб келаётган вақтида вояга етмаган Б.Б.нинг (қиз бола) ухлаб қолганидан фойдаланиб шаҳвоний ҳаракатлари билан Б.Б.нинг кўкрак соҳасидан ушлаган ва Чилонзор тумани ҳудудидан ўтувчи Бунёдкор шох кўчасида жойлашган Тошкент Автовокзалига етиб келганда Чилонзор
тумани ИИО ходимлари томонидан тегишли тартибда ушланиб маъмурий
баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида судланувчи Олот-Тошкент йўналишида автобусда келганлигини, Б.Б.дан йўл ҳақи сўраган вақтда ўзига нотаниш бўлган қизча бақириб йиғлаганлигини билдириб, суддан адолатли қарор чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида қонуний вакили Ш.Қ. иштирокида сўралган жабрланувчи Б.Б. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатни тўлиқ тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам Н.М. уни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб унинг кўкрагидан ушлаб олганлигини, ундан қўрқиб уйғониб кетганлигини, отасига телефон орқали ҳолатни сўзлаб берганлигини билдириб, суддан Н.М.га нисбатан қонуний чора
кўришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Н.М. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.