2024 йил 26 сентябрь ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида метрода йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган 31 ёшли эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот берилди.
Жабрланувчи аёл М.П.нинг мурожаатига кўра, 2024 йил 24 сентябрь Тошкент шаҳар Метрополитеннинг “Пахтакор” бекатидан “Новза” бекатига ҳаракатланиб кетаётган пайтида “Халқлар Дўстлиги” бекатидан поездга чиққан эркак метро ҳаракатланиш пайтида фуқаро М.П.нинг жинсий аъзосига
тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Ҳуқуқбузар суд мажлисида ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига қисман иқрор бўлиб, ҳодиса куни поезд ичи тирбанд бўлганлигини, М.П.га тегинганини билмаганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.