• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 сентября 2024

Тошкентда иккита йўловчи ташиш автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди - видео

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошшаҳартранс АЖ муносабат билдирди.

428
0
Видеодан кадр

Бугун Тошкент шаҳар Сергели туманида иккита йўловчи ташиш автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошшаҳартранс АЖ муносабат билдирди.

Унга кўра, бугун 25 сентябрь куни соат 06:45 атрофида “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги  "Yutong" бўлган 117-сонли йўналиш ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги автобус Янги ҳаёт тумани Хонабод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда,  “1-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги "Yutong" бўлган, 55-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ш.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Ҳозирда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.

Ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қилинди.

428
0