Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Бобир Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
Маълумот учун, у 2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.