Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада уч нафар мактаб ўқувчисини 27 минг волтлик ток урди

Улар буғдой ташувчи вагоннинг устига чиқиб селфи тушишмоқчи бўлишган.

536views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилоятида 3 нафар мактаб ўқувчиларини 27 минг волт кучланишли ток урди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг икки нафар 10-синф ва бир нафар 8-синф ўқувчилари Учкўприк туманида жойлашган Қақир темир йўл бекати ҳудудига келишган.
Улар ўзбошимчалик билан темирйўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган темирйўл ҳудудига киришган ҳамда бекатнинг 5-йўлида турган буғдой ташувчи вагоннинг устига чиқиб селфи тушишмоқчи бўлишганида ўзларининг эҳтиётсизлиги оқибатида вояга етмаган икки нафар мактаб ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урган.
Турли даражада тан жароҳати олган ёшлар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган. Икки нафар беморга ҳам малакали ёрдам кўрсатилиб, биринчи бемор болалар реанимация бўлимига ўтказилди. Унга электр токидан тананинг 65 фоиз термик куйиши ташхиси қўйилган.
Иккинчи беморда тананинг термик электр токидан куйиши ва ўнг сон суяги синиши ташхиси билан унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилган.
536views0replies
0

Комментарии