Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Жаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон делегациясини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 189 давлат орасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон ва АҚШдан кейин учинчи ўринни эгаллади. Аёллар терма жамоаси 170 мамлакат ичида 12-ўринни эгаллади.
Маросимда бронза медалини қўлга киритган шахматчиларга президент совғалари: BYD Chazor автомашиналари калитлари ва 170 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Кейингиси 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.