• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 24 сентября 2024

Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний тарзда 12 бош бутақушларни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Мева қутиси орасига яширилган бутақушларнинг уч боши нобуд бўлгани маълум бўлди.

260
0
Божхона

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон фаунасида мавжуд бўлмаган қушларни яширин олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Вьетнамнинг Камрань шаҳридан учиб келган йўловчилардан бирининг багажи  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 12 бош қушлар борлиги маълум бўлди.

Мева қутиси орасига яширилган, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинмаган тарзда олиб келинган сариқ ва оқ бўйинли бутақушлар ҳозирги ҳолатини мутахассислар салбий баҳолашмоқда. Жумладан қушлардан 3 боши нобуд бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қушларнинг умумий қиймати тахминан 60 млн сўмдан ошмоқда.

260
0