• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 24 сентября 2024

Хоразмда туман ҳокимлиги ходими 30 минг пора билан ушланди

У фуқаро билан тил бириктириб бошқа бир фуқарога давлат рўйхатига киритилмай қолган 1 гектар ер майдонида енгил типдаги коттежлар қуриш мумкинлигини айтишиб фирибгарлик содир этишган.

292
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимлиги ходими 1977 йилда туғилган шахс билан ўзаро келишган ҳолда, алдов йўли билан харидорнинг ишончига кириб, туман ҳокимининг 2018 йилдаги қарорига мувофиқ, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриш мақсадида бошқа бир фуқарога ажратиб берилган, бироқ, тасдиқлаш учун вилоят ҳокимининг қарори чиқарилмасдан ва тегишли тартибда кадастр хужжатлари ишлаб чиқилмасдан, давлат рўйхатига киритилмай қолган 1 гектар ер майдонида енгил типдаги коттежлар қуриш мумкинлигини айтишади.

Шунингдек, туман ҳокимининг 2018 йилдаги қарорини жорий йилда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштириб беришни маълум қилишади.

Аммо, улар қўштирноқ ичидаги хизматлари эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, кадастр ва архитектура фаолияти билан шуғулланувчи хусусий фирма раҳбари ҳам ушбу пул маблағидан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

292
0