• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 сентября 2024

Самарқандда уй олиш учун 13 ёшли қизини пуллаган она қамалди — видео

41 ёшли аёл ўзининг 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

24 сентября 2024
412
0
Видеодан кадр

Асли қашқадарёлик бўлган 41 ёшли аёл тирикчилик учун Самарқандга келиб, ўзининг 13 ёшли қизини пуллашга уринди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди. 

У харидор аёлга ўз қизини 25 минг АҚШ долларига баҳолаб, ресторанда ўтирганида қўлга олинган. Аёлнинг ёнидан қизини сотишдан олган пуллар топилган.

"Қизингизни фарзандликка беринг, деди. Билмасам, чақалоқлигидан ўзим катта қилганман, дедим. Уй-жойингиз йўқ экан. Шу қизингиз эвазига биз сизга битта уй олиб берамиз, деди. Уйларни кўриб, 25 минг долларлик уйни танладим. Қилган ишимдан пушаймонман", - дейди қизини сотмоқчи бўлган она.

Суд ҳужжатларни ўрганиб, ҳукм ўқиди. Унга кўра, аёл ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Унинг фарзандлари эса давлат ҳимоясига олинди.

24 сентября 2024
412
0