• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 24 сентября 2024

Қорақалпоғистонда 18 кг гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Ушбу синтетик гиёҳвандлик моддаси Lada Largus автомашинаси юкхонасидаги 2 дона овоз кучайтиргичга беркитилганлиги аниқланди.

167
0
Божхона

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси "Довут-ота" чегара божхона постида соф оғирлиги 18 кг.дан зиёд синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, "Довут-ота" чегара божхона пости, бошқарманинг тезкор тузилмалари ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган мазкур ҳолатда Ўзбекистонга кириб келган Lada Largus автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида автомашина юкхонасидаги 2 дона овоз кучайтиргич холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 36 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги фош бўлди.

Ўрамлардаги оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар эса Марказий божхона лабораториясининг хулосасига кўра 18 кг 97 гр оғирликдаги "мефедрон" синтетик гиёвандлик моддаси эканлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

167
0