• 12 171 сум
    20.83
  • 14 049 сум
    44.69
  • 152 сум
    1.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 171 сум
    20.83
  • 14 049 сум
    44.69
  • 152 сум
    1.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 сентября 2024

Ўзбекистон Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан қўшма коммюнике имзолади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, қўшма коммюнике имзолади.

442
0
ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Алберто де Фигейредо Соареш ва Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд жаноблари билан учрашди.

Бахтиёр Саидовнинг Telegram-каналида ёзишича, Ўзбекистон мазкур икки мамлакат билан қўшма коммюнике имзолаган.

"Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик", - дейилади хабарда.

442
0