Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 625 млн сўмлик дориларни қалбакилаштираётган яширин цех аниқланди

Аниқланишича, улар қиймати 7 минг сўмлик дориларни олиб, ёзуви, қадоғи, ёрлиқларини ўзгартириш ва ампулаларни бўёқ билан бўяш орқали 200 минг сўмлик қалбаки дориларни тайёрлаган.

100views0replies
0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида яширин цех дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган “Каспаргин”, “Пиратсетам”, “Дексамитазон”, “Аскорбин кислотаси” каби ампула шаклидаги дори воситаларини ёзуви, қадоғи, ёрлиқларини ўзгартириш ҳамда ампулаларни бўёқ билан бўяш орқали дорихоналарда қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган “L-Lizin Essinat”, “Тиоцетам”, “Мидокалм”, “Ретоболил”, “Дипроспан” ва “Актовеген” каби дорилар тайёрланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, дори воситалари қалбакилаштирилганлиги ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, ушбу дориларнинг қиймати 89 млн сўмни ташкил этган бўлса-да, уларни қалбакилаштириш орқали савдога чиқарилганида 625 млн сўмга сотилиши мумкин эди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
100views0replies
0

Комментарии