Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 21:43 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Юқоричирчиқ тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, айтилган манзилга ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 21:48 да етиб бориб, аланга 22:40 да қуршаб олинган. Натижада ёнғин соат 23:56 да тўлиқ бартараф этилди.
Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 8 та техникалари ва 50 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган.
Ёнғин оқибатида корхонанинг 150 квадрат метр майдони ёнғиндан зарарланиб, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.