Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Telegram'да крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган эркак қамалди

35 ёшли эркак Telegram “Кошелёк” бўлимида телефондан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширганлиги аниқланган.

173views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил сентябрь ойининг 20 куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган 35 ёшли эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
2024 йил 7 сентябрь куни ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. Telegram “Кошелёк” бўлимида телефондан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузар суд мажлисида, ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини, содир этган қилмишининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлигини, крипто-активлар айланмасини қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди қилиш кераклигидан хабари йўқлигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўради.
Суд қарори билан А.А,МЖтКнинг 1554-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона “Redmi 13C” русумли телефон аппарати қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
173views0replies
0

Комментарии