Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь – шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда бироздан ўртача тезликгача эсади, 21-22 сентябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда 20-21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечалари +14...+17 даража, кундуз кунлари +28...+31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.