Тошкент шаҳар Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган ўқувнини юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган BYD автомашинаси уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 атрофида Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб пиёдани уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб борилган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.