Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактабда дарс вақтида бошланғич синф ўқувчиси онаси томонидан мажбуран олиб чиқиб кетилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.
Ҳолат юзасидан С.Ш. ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. Бугун, 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.