Поиск
RUUZ

Общество

Президент Тошкент шаҳрида чанг бўронларига қарши курашиш ва табиатни асраш дастурлари билан танишди

Тақдимот давомида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди.

65views0replies
0

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимот давомида иккита-дастур ишлаб чиқилди.
Биринчиси – Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024 - 2030 йилларга мўлжалланган миллий дастурдир. Бу ҳужжатда “Евро-4” стандартидан паст тоифадаги ёқилғини сотиш ва ундан фойдаланишни босқичма-босқич тўлиқ тақиқлаш назарда тутилади. Бунинг учун Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича модернизация қилинади.
Иккинчиси-– Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури бўлиб, унга кўра, келгуси 5 йилда пойтахт ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида 441 гектар “яшил белбоғ” ва боғлар ташкил қилинади.
Санитар тозалаш ишларини тартибга солиш мақсадида мавжуд марказ негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигини тузиш таклиф этилмоқда.
Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади.
МЖтКга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритиш мақсадга мувофиқлиги айтилди.
Тақдимотда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Шу мақсадда Ўзбекистон бу йўналишда Марказий Осиёнинг “чорловчи нуқтаси” сифатида тарғиб қилинади. “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури амалга оширилади. Тиббий ва соғломлаштириш муассасалари фаолияти рағбатлантирилиб, уларнинг ягона реестри ишга туширилади. Меҳмонхоналар каби юлдузли санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.
Давлат раҳбари булар бўйича ҳужжат лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва ижросини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
65views0replies
0

Комментарии