Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда банкоматдан пул ўғирлаган 2 нафар талаба йигитга суд ҳукми ўқилди — видео

Улар битирувчи босқич талабалари бўлиб, банкоматдан 177 млн сўмни ўғирлаётган вақтда ушланган.

170views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида содир бўлган. Икки нафар талаба йигит ўзаро тил бириктириб, тунги вақтда банкоматдаги пулларни ўғирлашни режа қилган. Натижада камерага тушиб қолмаслик учун юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган.
Аниқланишича, 2 нафар талаба йигит ва вояга етмаган шахс тегишли асбоблар билан қуролланган ҳолда банкоматни бузиб, ичидаги 177 млн сўм пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Бу кун" дастури хабар қилди.
Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит ЖКнинг 169- моддаси тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Вояга етмаган шахсга тайинланган жазо шартли ҳукм қилиниб, синов муддати белгиланди.
170views0replies
0

Комментарии