• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 сентября 2024

Тошкентдаги шифохона гўштдан заҳарланган беморлар билан тўлгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

701
0
Видеодан кадр

Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ муносабат билдирди.

Аниқланишича, сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бир сутка давомида ўртача 750 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 нафарга яқин бемор олиб келинган.

Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади", - дейилади хабарда.

701
0