Жорий йил 17 сентябрь куни Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида водород сулфиднинг такрорий сизиб чиқиши содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, бунинг натижасида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков тасдиқлади.
Унинг маълум қилишича, 1 сентябрь куни газнинг биринчи сизиб чиқишидан сўнг мутахассислар объектда ўлчовлар ўтказиб, маълумотни республика штабига топширган. Экология вазирлиги ходимлари 17 сентябрь куни такрорий оқимдан сўнг яна конга чиққанидан сўнг, ҳаво ҳолати меъёридан ошиб кетгани қайд этилмаган.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевнинг маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойида вилоят прокурори ва туман прокуратураси ходимлари ишламоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича маълумот тақдим этилади.