Маълум қилинишича, “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилган. Оқибатда ушбу фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётганлиги аниқланган.
Қайд этилишишича, мазкур 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми дастлабки таҳлилларга кўра, бундан 500 йил муқаддам зарб этилган бўлиши мумкин.
"Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.