Поиск
RUUZ

Общество

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эшакни истеъмолга яроқли гўштлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

176views0replies
0

Бугун, 17 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
"Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган",- деб ёзади Одилжон Тожиев ўзининг Telegram  каналида. 
Унинг таъкидлашича, умуман бу қонун "гўшт истеъмоли" ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади.
176views0replies
0

Комментарии