Маълум қилинишича, судланувчи онасини ҳақорат қилгани учун фуқародан ўч олишни ният қилиб, стул билан унинг бош қисмига зарба бериб йиқитган. Сўнгра жисмоний азоб бериш ва қасддан ўлдириш мақсадида полга ётқизган. Аввалига стол устидаги ошхона пичоғи билан жабрланувчининг жинсий олатини кеса бошлаган. Бироқ, пичоқ ўтмас бўлгани учун Б.Н.дан метал кесишга мўлжалланган аррани олиб келишини сўраган ва у олиб келган арра билан кесиб ташлаган. Оқибатда марҳум олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Г.О. ва Н.Б. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж", "п", бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 18 йил муддатга озодликни марҳум қилиш жазоси тайинланди.