Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан Деҳлидан келган йўловчи текширилган. Бу ҳақда Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Матбуот хизмати хабар қилди.
Йўловчининг нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситаларини яширганлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, ушбу дориларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 40 млн сўмни ташкил қилмоқда.