Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда салкам 3 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари сотмоқчи бўлган шахс аниқланди — видео

ДХХ уйида сотиш мақсадида 64 452 дона дори воситаларини сақлаб юрган шахсни қўлга олди.

96views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд 908 млн 608 минг сўмни ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 186-3 -моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
96views0replies
0

Комментарии