• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 17 сентября 2024

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида битим имзоланди

Келишувдан кўзланган мақсад муҳим хомашё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат.

291
0
t.me/uzdavgeolcom

Жорий йил 16 сентябрь куни Тоғ-конь саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим хомашё соҳасида (CRM) ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келишувдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасида муҳим хомашё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бошқа йўналишлардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат.

"Ушбу ҳужжат муҳим хомашё соҳасида АҚШ – Ўзбекистон мулоқотининг давом этишига, геология қидирув, қазиб олиш ва юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади", - дейилади хабарда.

291
0