• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 сентября 2024

Тошкентда Cobalt айланиб кетиб, бошқа бир Cобалтга урилди (видео)

Бунга ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиб, темир тўсиққа урилиши сабаб бўлган.

670
0

Бугун, 16 сентябрь куни соат 08:00 атрофида Мирзо Улуғбек  тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Д.А. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, айланиб кетган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Д. бошқарувидаги Cobalt автомашинасига урилган. 

Мазкур ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

670
0