Поиск
RUUZ

Реклама

Халқаро Шодиев фонди Хоразм вилоятидаги мактаблардан бирида қўшимча ўқув биносини очди

Фонднинг навбатдаги хайрия дастури доирасида қурилган уч қаватли янги бино юқори сифатли жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, 270 та янги ўқув ўрнини яратишга мўлжалланган.

282views0replies
0

Халқаро Шодиев фонди (ICF) Хоразм вилояти, Хива туманидаги 23-умумтаълим мактабида қурилиш ишлари якунлангани ва қўшимча ўқув биносининг очилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда UzNews.uz га фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий ҳамкорлигида амалга оширилди.
Янги ўқув биноси Хоразм вилоятининг Хива туманида мавжуд ўқув ўринлари етишмаслиги муаммосини ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур ташаббус доирасида ўқувчиларнинг қулай шароит ва замонавий технологиялардан фойдаланиши учун 270 та янги ўқув маскани яратилди.
Қўшимча ўқув биноси уч қаватли бўлиб, тўққизта синф, ўқитувчилар хонаси, физика ва кимё лабораторияси, тиббиёт пункти ва кутубхонадан иборат. Умумий майдони 537 кв. м бўлган бино замонавий, юқори сифатли ускуналар билан жиҳозланган. Янги ўқув биноси мактаб ҳудудидаги бўш ётган майдонда барпо этилди ва асосий мактаб биносига уланди.
«Биз таълимни ривожлантириш давлат дастурини қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистон болалари келажагини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларга ёрдам беришга тайёрмиз. Яхши таълим ҳаётингизни бутунлай ўзгартириши мумкинлигига ишонамиз. Кўп йиллар давомида фондимиз фаолияти ёш авлод салоҳиятини юксалтиришга қаратилган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасида таълим, фан ва маданиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия дастуримизнинг навбатдаги босқичидир», – дейди ICF асосчиси Фаттоҳ Қаюмович Шодиев.
Халқаро Шодиев фонди (ICF) – 1996 йилда ўзбекистонлик Фаттоҳ Шодиев томонидан асос солинган нодавлат хайрия ташкилоти. Фонд МДҲ, Европа ва Осиё мамлакатларида хайрия лойиҳалари билан шуғулланади. Фонднинг Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий мақсадлари ижтимоий, илмий, тиббиёт соҳаларида хайрия ёрдами кўрсатиш, маданият, санъат, таълим ва спортни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишдан иборат.
282views0replies
0

Комментарии