Аввалроқ, Inbazar савдо тармоғи дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди. Шундан сўнг, тармоқ раҳбарининг ўзини ҳам зўравонлик қилгани ҳақида ҳам видеохабарлар пайдо бўлди.
Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 16 сентябрь куни мазкур ҳолат судда кўриб чиқилган.
Унга кўра, ходимнинг юзига тарсаки туширган йигитга 7 сутка, ҳолатни видеога олганга эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ Inbazar савдо тармоғи раҳбари Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик. https://uznews.uz/uz/posts/76465